my5
Sevimli

Жаҳонгир Отажоновнинг "Ўйнасин" клипи YouTube’дан ўчириб ташланди. Хонанда ва клипмейкер ўзаро нимани келишолмади?

ШОУ-БИЗНЕС 28.11.2020, 23:36
Жаҳонгир Отажоновнинг "Ўйнасин" клипи YouTube’дан ўчириб ташланди. Хонанда ва клипмейкер ўзаро нимани келишолмади?

Яқинда хонанда Жаҳонгир Отажонов "Ўйнасин" қўшиғига клип ишлади ва ўзининг YouTube’даги каналига жойлаштирди (20 ноябрь куни). Клипда хонанда Joker образида намоён бўлди. Янги ижод маҳсули оз фурсат ичида 30 мингдан ортиқ марта томоша қилинди ва мухлислар тилига туша бошлади-ю, аммо бир ҳафтадан сўнг YouTube’дан ўчириб ташланди. Бунга сабаб нима? 

Гап шундаки, "Ўйнасин" клипини суратга олган клипмейкер Ҳабибулло Набиев кўчирмакашликда айбланди. Ушбу клипнинг айрим саҳналари украиналик хонанда Макс Барскихнинг "Берега" клипидан кўчирилгани айтилди. Жаҳонгир Отажонов Ҳабибулла Набиевга видеомурожаат йўллади ва: "Бунақа қилиб алдаб клип олиб, нон еганингдан тезак еганинг яхши, укам. Халқнинг олдида юзингга айтяпман. Уял, укам, майли ўзингни виждонингга... Макс Барских деган санъаткор бор экан. Мен бунақа санъаткор борлигини билмасдим. Азиз мухлислар, мен сизлардан кечирим сўрайман, клип чиқариб кўрсатганимга. Бу нарса учун 9 ой кутиб, ижод бир тийин бўлишини билганимда бу ишни сенга буюрмаган бўлардим. Ҳаби, сенга раҳмат, тўғриси кутмагандим...", — деди.

Ушбу видеомурожаатдан сўнг, хонанданинг YouTube каналидан "Ўйнасин" клипи ўчириб ташланди.

Кўп ўтмай, клипмейкер ҳам видеомурожаат билан чиқди. Унинг айтишича, клипнинг айрим саҳналарида украиналик хонанда Макс Барских, шунингдек, Snoop Dogg ва Жей Ло каби жаҳон юлдузларининг клипларидан ҳамда Joker иштирокидаги фильмлардан ҳам илҳомланган. У буни "референс, аналоглар", яъни ғоянинг референслар асосида тушунтириб берилиши билан изоҳлади, бирга-бир кадр йўқ, деди. Ва Жаҳонгир Отажонов унга иш ҳақини тўлиқ бермаганини маълум қилди. 

"Тезак еб юр, деган гапларингизни ўзингизга ўхшаганларга айтасиз, ака. Сабаби, сиз менга беришингиз керак бўлган пулни тўлиқ бермагансиз... Сиз олдин қолиб кетган пулимни беринг-да, кейин бунақа гапларни гапиринг...", - дейди у.

Ушбу можаролардан кейин ҳар икки ижодкор ўзаро гаплашиб олишди. Онлайн суҳбатда улар бир-бирларидан узр сўрашди ва учрашиб келишиб оладиган бўлди. Клип ўчириб ташланган тармоқларда яна қайта қўйиладими, йўқми, бу ҳозирча номаълум.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° ясно
Валюта курси
10473.07
USD -6.17
12426.30
EUR -28.28
135.81
RUB 0.76