my5
Sevimli

Коронавирусга қарши вакциналар синови жараёнида эмланган одам ниқоб тақиб юриши шартми?

САЛОМАТЛИК 30.11.2020, 15:33
Коронавирусга қарши вакциналар синови жараёнида эмланган одам ниқоб тақиб юриши шартми?

ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, Севара Убайдуллаева ушбу саволга жавоб берди:

—Турли давлатларнинг коронавирусга қарши вакцина синовлари турли босқичларда олиб борилмоқда. Баъзи давлатлар вакциналари, жумладан, Россиянинг (Спутник-V, Вектор), Хитойнинг, Европа давлатлари  — Буюк Британия, Германия ва АҚШнинг (Astra Zeneca, Pfizer and Biotech, Moderna) вакциналари 3-босқич синов жараёнларида. Хусусан, Хитой ва Россия вакциналарининг синовларида бизнинг давлатимиз ҳам иштирок этишига эришилди ва бу жараёнлар амалга ошиши бўйича ишлар олиб борилмоқда

Вакцина билан эмланганингиздан сўнг ҳам ниқоб тақиб юришингиз керак бўлади, сабаби синовларда иштирок этмоқчи бўлганларга ҳам, синовлар якунланиб ижобий натижа берган вакцина билан эмаланганлар учун ҳам бу талаб сақланиб қолади. Шунингдек, вакцина билан эмланган одам организмида иммун тизим ишлашни бошлайди, бу даврда бошқа касалликлар юқишини олдини олиш мақсадида имкон қадар инсонлар билан мулоқотда бўлмаслик, уйда қолиш талаб этилади.  

Агар иш фаолиятида бўлиб, одамлар билан мулоқот қилиш давом эттириш керак бўлса, ундай ҳолатда доимий равишда ниқобларни тақиб юриш билан карантиннинг бошқа талабларига ҳам риоя қилиш керак.  

Шу билан бирга, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, кўпроқ суюқликлар ичиш ва енгил жисмоний фаоллик олиб бориш ҳам керак. Бу омиллар инсон организмида коронавирусга карши иммунитет ҳосил бўлишига ёрдам беради.

 

 

Шарҳлар