АсосийJamiyat

Янгийўлдаги уйда содир бўлган портлаш бўйича жиноят иши очилди

'Янгийўлдаги уйда содир бўлган портлаш бўйича жиноят иши очилди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, бугун, 30 ноябрь куни Янгийўл туманидаги уйда газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўрайди. 

    Бошқа янгиликлар