Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуасида таэквондо ВТ бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионати ўз якунига етди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар берди.
Мусобақанинг сўнгги кунида 4та вазн тоифасида ғолиблар маълум бўлди. Уларда етакчи спортчиларимиз ғолибликни тантана қилишди. Ғолиблар орасида бир муддат аввал Наманганда икки эркакни дўппослагани шов-шув бўлиб кетган қиз Гулсанам Алижонова ҳам бўлиб, у 73 кг. вазнлилар ўртасида олтин медални қўлга киритиб, Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Барча ғолиблар:
-53кг
Олтин - Чарос Қаюмова (Ўзбекистон терма жамоаси)
Кумуш - Мадина Қурбоналиева (Тошкент вилояти)
Бронза - Зарнигор Абдуллаева (Сурхондарё)
Бронза - Умидахон Ҳасанова (Наманган)
-73кг
Олтин - Гулсанам Алижонова (Ўзбекистон терма жамоаси)
Кумуш - Диёра Ғаффорхўжаева (Ўзбекистон терма жамоаси)
Бронза - Фотима Холмирзаева (Жиззах)
Бронза - Саодатбегим Алиева (Самарқанд)
-68кг
Олтин - Жасурбек Жайсунов (Ўзбекистон терма жамоаси)
Кумуш - Сардор Тоиров (Ўзбекистон терма жамоаси)
Бронза - Абдуллажон Шомуродов (Жиззах)
Бронза - Нажмиддин Қосимхўжаев (Сурхондарё)
-80кг
Олтин - Никита Рафалович (Ўзбекистон терма жамоаси)
Кумуш - Шаҳзод Жўраев (Тошкент шаҳри)
Бронза - Азизбек Абдуқодиров (Навоий)
Бронза - Дониёр Раҳимов (Бухоро)
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 25 июнь куни 23 ёшли Гулсанам Алижонова икки эркакни дўппослаган. Шундан сўнг, спортчи қиз бу воқае қандай ва нима учун бўлганини гапириб берди. Шундан сўнг, ҳолат юзасидан Гулсанамга нисбатан очилган жиноят иши Ёшлар ишлари агентлиги кафиллиги билан тугатилган эди.