АсосийJamiyat

Расул Кушербаев: "Ҳозирги ишимдан бошқа юқори жойда ишлаш мақсадим йўқ! Мени тинч қўйинг!"

'Расул Кушербаев: "Ҳозирги ишимдан бошқа юқори жойда ишлаш мақсадим йўқ! Мени тинч қўйинг!"'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ижтимоий тармоқларда ўзи ҳақида унинг номи ишлатилган сўров ва видеомонтажлар пайдо бўлгани ҳақида гапириб, ўз муносабатини билдирди:

"Интернетдаги ижтимоий тармоқларни узлуксиз кузатиб боришга баъзан вақт етмайди.

Шу сабаб сўнгги бир неча кунда (бу йил ҳисобидан тўртинчи ёки бешинчиси) “Facebook”, “Telegram”, “tik tok” каби бир қатор ижтимоий тармоқлардаги менинг ҳам номим ишлатилган ғалати сўров ва видеомонтажлар юзасидан кечроқ бўлса-да  яна бир бор қуйидагиларни таъкидлаб ўтмоқчиман.

Мен Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ижобий ислоҳотлар имкониятидан рухланиб, қонунларга ишониб ишлашга ҳаракат қилаётган шу юртнинг бир фуқаросиман.

Президентнинг халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман ва бу жараёнда иштирок этишни ўз бурчим, деб биламан.

Ҳозирги ишимдан бошқа юқори жойда ишлаш мақсадим йўқ. Инсон ҳар қандай ишда ҳам одамлар ва ўзининг розилиги учун ишлай олади.

Шу боис, инсоф юзасидан мени мамлакат раҳбарияти ва Президент олдида салбий фонда  кўрсатишга асос бўладиган ҳаракатларни қилмасликка ёки атайин уюштирмасликка чақираман. Билмай қилаётган бўлсангиз мени тинч қўйинг! Билиб қилаётган бўлсангиз овора бўласиз, бу провакация!

Барчамизга идрок ва инсоф ёр бўлсин!"- деб ёзиб қолдирган депутат. 

    Бошқа янгиликлар