АсосийMadaniyat

18 йил илгари намойиши тўхтатиб қўйилган «Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильмининг ёпиқ намойиши бўлиб ўтди

'18 йил илгари намойиши тўхтатиб қўйилган «Маҳмудхўжа Беҳбудий» фильмининг ёпиқ намойиши бўлиб ўтди'ning rasmi

1 декабрь куни «Ўзбеккино» МАда Агентлик буюртмасига биноан «Инсон-киностудияси» МЧЖ томонидан суратга олинган “Маҳмудхўжа Беҳбудий” бадиий фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб  ўтди.  Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Фильм таниқли драматург, публицист, жамоат арбоби, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Беҳбудий ҳақида бўлиб, бундан 18 йил илгари буюк аллома ҳақида суратга олинган бадиий фильмнинг намойиши баъзи сабабларга кўра тўхтатилган эди.  Орадан вақт ўтиб, мазкур бадиий фильм устида қайта ишланиб, қўшимча тасвирга олиш ишлари амалга оширилди. “Маҳмудхўжа Беҳбудий” бадиий фильми буюк маърифатпарвар адиб таваллудининг 145 йиллигига бағишлаб суратга олинган.

Сценарий муаллифлари Бақо Содиқов ва Улуғбек Содиқов, режиссёр Бақо Содиқов, иккинчи режиссёр Муаттар Мирражабова, постановкачи оператор Равшан Мусаев, картина директори Файзирахмон Усмонов.

Фильмда ролларни Фахриддин Шамсиматов, Афзал Рафиқов, Яйра Абдуллаева, Обид Юнусов, Маҳмуд Исмоилов, Фурқат Файзиев, Саидкомил Умаров, Убайдулло Омон каби маҳоратли актёрлар ижро қилишган.

 

    Бошқа янгиликлар