Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг нуфузи жиҳатдан иккинчи лигаси — Про лиганинг ҳал қилувчи Суперлига йўлланмасини берувчи сўнгги тур учрашувида Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ўз уйида Яйпаннинг «Турон» клубига қарши ўйнади ва имкониятни бой бериб қўйди. Ўйиндан сўнг, майдонда «Нефтчи»нинг аламзада мулислари ҳакамларга ташлангани ҳақида хабар берган эдик.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати видеолавҳада кўрсатилган ҳолатлар назоратга олинганлигини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, ҳозирда барча ҳуқуқбузарлар ушланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Воқеага алоқадор ҳар бир иштирокчининг ҳаракатига конуний баҳо берилиши айтилмоқда.