my5
Sevimli

Тошкентда хонадонлардан бири ёниб кетди

ЖАМИЯТ 01.12.2020, 21:53
Тошкентда хонадонлардан бири ёниб кетди

Бугун 1 декабрь куни соат 18:55 ларда Миробод тумани, Темирйўлчилар кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ Матбуот хизмати маълум қилди.

Ёнғин натижасида уйнинг ички ва том қисми 200 кв.м майдондан ортиқ қисми ёнган. Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 19:02 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 19:49 да тўлиқ бартараф этилиб уйнинг 300 кв.м майдони сақлаб қолинган ҳамда фуқароларни ёнғин натижасида шикастланишининг олди олинган. Ёнғин жойига 4 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.  

   

Шарҳлар