my5
Sevimli

Самарқандда машинасини фаррошга ювдирган мактаб директори ҳақидаги ҳолат меҳнат инспекторлари томонидан ўрганилди

ЖАМИЯТ 01.12.2020, 22:15
Самарқандда машинасини фаррошга ювдирган мактаб директори ҳақидаги ҳолат меҳнат инспекторлари томонидан ўрганилди

Ижтимоий тармоқда  Каттақўрғон туманидаги 4-умумтаълим мактаби директори 2020 йил 21 ноябрь куни совуқда автомашинасини ходимига ювдирганлиги ҳақидаги маълумот тарқалган эди. 

Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ҳолат ўрганилганда мактаб директорига тегишли бўлган автомашина олдида турган мактаб фарроши эканлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, ушбу фаррош билан суҳбат ўтказилганда у автомашинани тозаламаганлиги, 2020 йил 21 ноябрь куни мактабда “рус ва хорижий тиллар фани ойлиги” муносабати билан ўтказилаётган тадбирга директор автомашинасида олиб келган гулларни туширишда ўз ихтиёрига кўра ёрдамлашаётганлигини маълум қилиб, тушунтириш хати ёзиб берган.  

Шу сабабли, мазкур ҳолатда мажбурий меҳнат аниқланмаган.

Давлат меҳнат инспекцияси республикамизда мажбурий меҳнатга қарши кескин кураш кетаётганлигини таъкидлаб, мажбурий меҳнат ҳолатларига гувоҳ бўлган фуқароларимиздан Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, 71-200-06-00 Ишонч телефонига ҳамда www.dmi.mehnat.uz сайтига мурожаат қилишларини сўрайди.

 

Шарҳлар