“Республикада айрим давлат театрлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилмоқда.
Қарорга кўра:
Наманган ва Сирдарё вилоятларида – қўғирчоқ театрлари;
Навоий ва Тошкент вилоятларида – қўғирчоқ театрлари ва мусиқали драма театрлари фаолияти ташкил этилади.
Қўғирчоқ театрлари ва мусиқали драма театрлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида “дўстлар клублари” фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан:
• Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида “Қўғирчоқ ясаш технологияси” ихтисослиги бўйича таълим йўналишини очиш;
• қўғирчоқ театри режиссёрлиги, актёрлиги ва драматургия йўналиши бўйича махсус сиртқи бўлимларни ташкил қилиш;
• Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Қўғирчоқ театри рассоми” ихтисослиги бўйича таълим йўналишини очиш чоралари кўрилади.