my5
Sevimli

Тошкентда “Ипотека банк” ходимаси босқинчилар ҳужумига учради ва пичоқланди

ЖАМИЯТ 02.12.2020, 11:03
Тошкентда “Ипотека банк” ходимаси босқинчилар ҳужумига учради ва пичоқланди

24 ноябрь куни соат 17:30 да, икки нафар номаълум шахслар, ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Миробод тумани Қўйлиқ 2-даҳаси 24-уй яқинида турган “Nexia-3” русумли автоуловга ўтириб, автоулов эгаси “Ипотека банк” Сергели филиали ҳисобчиси 39 ёшли Озода Х.,га пичоқ билан ҳужум қилиб Озода Х.,га тегишли нархи 1.500.000 сўмлик “Redmi-note 5” русумли уяли телефон аппарати, нархи 5 млн. сўмлик бир жуфт зираги ҳамда 130 минг сўм нақд пулларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда. 

Оқибатда, Озода Х., “ўнг оёқ сон ўрта учлиги олдинги юзаси санчилиб кесилган жароҳати” ташхиси билан шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсларга нисбатан Миробод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 32 ёшли Азизбек Н. ва 26 ёшли Азаматжон М., лар содир этганликлари аниқланиб, тергов жараёнида Азизбек Н., ва Азаматжон М.,лар ушбу тилла зиракни жиноий йўл билан қўлга киритганликларини яширган ҳолда, “Қўйлиқ” деҳқон бозори яқинида фуқаро 47 ёшли Ботир И.,га 700 минг сўм эвазига сотганликлари аниқланиб, Ботир И.,дан ушбу зирак тегишли тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Дастлабки тергов жараёнида, 32 ёшли Азизбек Н., 26 ёшли Азаматжон М.,лар жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° пасмурно
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37