АсосийJamiyat

Навоийда маст «Брюс Ли» яланғоч ҳолда йўлда келаётган автомашиналарни тўхтатиб, томоша кўрсатди(видео)

'Навоийда маст «Брюс Ли» яланғоч ҳолда йўлда келаётган автомашиналарни тўхтатиб, томоша кўрсатди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда маст фуқаро автомашиналар қатнов йўлида, эгнидаги кийимларини ечиб, яланғоч ҳолда, йўлда келаётган автомашиналарни олдига чиқиб, тўхтаган машиналарни устига чиқиб, уларнинг ҳаракатланишига халақит қилган ҳолати акс этган видео тарқалди. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, воқеа вилоятнинг Қизилтепа тумани марказида жойлашган “Истиқлол” номли туйхона олдида бўлган. 

2020 йил 1 декабрь куни соат 13-00ларда Қизилтепа тумани “Хасанча” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Тошробот–ота” чойхонасида фуқаро Муҳаммедов Ғолибжон Нурали ўғли танишлари “Мурод”, “Анвар”, “Ўткир” исмли йигитлар билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилишган. Фуқаро Ғ.Муҳаммадиев жуда маст ҳолда нотаниш автомашинада тумани марказидаги автомашиналар қатнов йўлида, эгнидаги кийимларини ечиб, яланғоч ҳолда, йўлдан ҳаракатланиб келаётган автомашиналарни олдига чиқиб, тўхтаган автомашиналарни устига чиқиб, уларнинг ҳаракатланишига халақит қилиб, жамоат тартибини бузиб, фуқароларни эътирозига сабаб бўлган. 

Мазкур ҳуқуқбузарлик ўз вақтида ИИБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ҳолат туман ИИБ нинг Шакл-2 китобидан қайтдан ўтказилиб, туман ИИБ ХПБ ходимлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилаётганлиги ва воқеа "қаҳрамони" ва унинг шерикларига  нисбатан қонунда белгиланган тартибда таъсир чораси қўлланилиши белгиланган.

 

    Бошқа янгиликлар