АсосийDunyo

Екатеринбургда ўзбекистонликлар бўлган машина ҳалокатга учради. 27 ёшли аёл ва 5 яшар бола вафот этди

'Екатеринбургда ўзбекистонликлар бўлган машина ҳалокатга учради. 27 ёшли аёл ва 5 яшар бола вафот этди'ning rasmi

2 декабрь куни Екатеринбургда бир гуруҳ ўзбекистонликлар минган “Волксваген Поло” русумли енгил машина йўлнинг музлаган қисмида автоҳалокатга учраган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, бунинг оқибатида икки нафар юртдошимиз - 27 ёшли аёл ва беш ёшли бола ҳалок бўлган. Беш нафар киши оғир жароҳатлар билан шаҳарнинг 9-болалар ва 23-касалхоналарига ётқизилган. Ҳозир шифокорлар ўта оғир аҳволга тушган машина ҳайдовчиси ва вафот этган боланинг онаси билан боғлиқ жарроҳлик амалиётларини бажармоқда. Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари юзага келаётган турли масалаларни жойида ҳал қилиш учун касалхоналарда бўлиб турибди.

    Бошқа янгиликлар