АсосийJamiyat

Содиқ Сафоев: "Илгари ҳаммамиз билардик, Сенат мажлисларига кириш нақадар машаққат эди"

'Содиқ Сафоев: "Илгари ҳаммамиз билардик, Сенат мажлисларига кириш нақадар машаққат эди"'ning rasmi

Халқаро пресс-клубда «Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари» мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Унда Содиқ Сафоев, Абдулазиз Комилов, Акмал Саидов, Руслан Давлетов, Асаджон Ходжаев, шунингдек, БМТ ва ЕХҲТ вакиллари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишмоқда.

Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон сўз эркинлиги хусусида сўз юритди.

— Биз биринчи навбатда шуни тан оламиз, оммавий ахборот воситаларининг ўрни охирги тўрт йилда кескин равишда ўзгарди. Мана, масалан, бизнинг Сенатни олайлик. Илгари ҳаммамиз билардик, Сенат мажлисларига кириш нақадар машаққат эди. Ҳозир Сенат мажлислари нафақат онлайн, балки интерактив тарзда ўтмоқда ва бевосита мажлис давомида кўтарилган саволларни шу жойда ҳал этишга интилиш бор. Бу Сенат фаолиятига янги жозиба берди.  

Шак-шубҳасиз, ОАВ — халқ овози, тўртинчи ҳокимиятга айланиб бормоқда. Ҳали кўп чўққиларга етганимиз йўқ, лекин биринчи силжишларни инкор қилиш мумкин эмас.

Биз бугун Ренессанс, инсон манфаатлари ҳақида гапираётган бўлсак, бунга демократиясиз, сўз ва матбуот эркинлигисиз эришиб бўлмайди.  

Сўз ва матбуот эркинлиги демократиянинг қон айланиш тизимидир. Бу соҳа замонамиз талабидир. Ўзбекистонда бу жараён ортга қайтмас кўриниш олмоқда.

    Бошқа янгиликлар