my5
Sevimli

Фарғонада "Лола Муродова" ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 03.12.2020, 14:56
Фарғонада "Лола Муродова" ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтади

"Ўзбеккино" МА буюртмасига биноан "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киноcтудияси" ДУК томонидан Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муродова ҳақида фильм монолог суратга олинди. 

Эртага Фарғона вилоятида ушбу ҳужжатли фильмнинг намойиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Фильмда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги “Нурлиобод” фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, матонатли аёл Лолахон Муродованинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. 

Фильм сценарий муаллифи Зебохон Қобилова, режиссёр Дониёр Шокиров, оператор Саид Далилхон Саид Турғутхонов, оператор ассистенти Равшан Ниёзов, овоз режиссёри Жамшид Изомов, фильм директори Гулнора Абдураҳимова.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84