my5
Sevimli

2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

ЖАМИЯТ 03.12.2020, 15:18
2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, "2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6122-сон, 03.12.2020 й.) қабул қилинди.

 Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

➖ 2 сентябрь – пайшанба;

➖ 3 сентябрь – жума.

 Шунингдек, 2021 йил 2 январь – шанба, 20 март – шанба, 22 март – душанба ва 4 сентябрь – шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.  

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2° дымка
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37