my5
Sevimli

Метро харитасининг энг сўнгги ўзгаришлари эълон қилинди

ЖАМИЯТ 03.12.2020, 19:44
Метро харитасининг энг сўнгги ўзгаришлари эълон қилинди

Тошкент метрополитени - Ўрта Осиёда биринчи бўлиб очилган метрополитен ҳисобланади. Бугунги кунда унинг таркибига 31 та ер ости ва 12 та ер усти бекатлар киради. Яқинда қурилиш ишлари тугатилган метрополитеннинг тўлиқ харитаси эълон қилинди.

Ҳар қандай транспорт турида тезлик чегараси бўлгани каби, метронинг хар бир йўналишида ҳам тезлик чегараси турлича, масалан, Чилонзор ва Ўзбекистон йўллари - 80 км / соатгача, Юнусобод ва ер усти Ҳалқа йўли 60 км / соатгача тезликда ҳаракатланади.

Метро йўналишларининг (линия)  узунликлари ҳам турлича:

  1. Чилонзор йўлининг (12 бекат) узунлиги  - 16,2 км,

2. Ўзбекистон йўлининг (11 бекат) узунлиги- 14,9 км,

3. Юнусобод йўлининг (6 бекат) 7,15 км ва янги қурилган 2 та йўл узунлиги – 2,9 кмни ташкил этади, (уларнинг умумий йўл узунлиги жами 10 км дан ошади),

4. Ҳалқа йўли (7 бекат) -11,555 км,

5. Сергелили йўли (5 бекат) - 6,2 км (фойдаланишга топшириш босқичида)

Бугунги кунда, метро йўлларининг умумий узунлиги 58,9 км дан ортиқ.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84