my5
Sevimli

Янги фильм — Aнжелина Жоли ёвуз малика ролида (фото ва видео)

МАДАНИЯТ 03.12.2020, 20:22
Теглар: Кино, Голливуд
Янги фильм — Aнжелина Жоли ёвуз малика ролида (фото ва видео)

"Питер Пен ва Алисия мўъжизалар мамлакатида" (Қайтиш) фильмининг суратга олиш ишлари икки йил олдин тугаганлигига қарамай намойиш этилмаётган эди. Сабаби шу вақт ичида Бренд Чепман томонидан суратга олинган ушбу янги филм пост-продюссерликда бўлган. Ниҳоят, томошабинлар фильмни баҳолашлари мумкин: 4 декабр куни унинг премераси Буюк Британияда бўлиб ўтади.

Яқинлашиб келаётган премера арафасида, фильм яратувчилари Aнжелина Жоли иштирокидаги айрим кадрларни бўлишишди. 45 ёшли актриса Юраклар маликаси ролини ижро этган.

 Анжелина Жоли ёвуз ва унутилмас қиёфада намоён бўлади. Қизиғи шундаки, фильмда актриса бир вақтнинг ўзида бир нечта ролларни ижро этган: нафақат Юраклар маликаси, балки Питер Пен ва Алисиянинг онаси (кино ценарийсига кўра Питер Пен ва Алисия ака-сингил) сифатида ҳам Жоли намоён бўлади.

Актриса янги картинанинг энг ёвуз қаҳрамони образида мутлақо ўзгача кўриниш касб этди: унинг сочлари ёрқин малла, бадани ниҳоятда оқ. Анжелинанинг кинодаги даҳшатли қиёфасини кўкрагига ёйилган ёрқин қизил доғли оқ либос тўлдиради.

Маълумот учун,  таниқли режиссёр Чапманнинг ушбу янги фильмида бирданига икки филм - "Алисия мўъжизалар мамлакатида" ва "Питер Пен" картиналари бирлаштирилган. Алисия ва Питернинг роллари ёш қора танли актёрлар - Кира Чанс ва Жордан A.Нашга насиб этди. Уларнинг ота-оналари ролини эса Жоли ва Девид Оелово гавдалантирган.

 Премераси кутилаётган ушбу киноасар Лос-Aнжелесда суратга олинган. 

Шарҳлар

Ўзбекистонда кино прокати ривожлантирилади

01.11.2019, 09:57

Кеча, 31 октябрь куни "Ўзбеккино" Миллий агентлигида Вазирлар Маҳкамасининг давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган бадиий фильмларнинг рекламаси ҳамда телевидение, радио ва Интернет тармоқларидаги пиар-компанияси ташкил этиш...
Эргаш МЎМИНОВ: “Мени ҳануз “Масхарабоз” деб чақиришади

18.10.2019, 16:41

1970 йилда суратга олинган “Ҳинд киноси отаси” Раж Капурнинг “Менинг исмим — Масхарабоз фильми” ва масхарабозРажу образи кўп йиллар ўзбек томошабинларининг қалбини эгаллаб келди. Мустақилликнинг...
​ЖАҲОНГИР АҲМЕДОВ: “МEН” БОШҚА ИЖОДКОРЛАРНИ ТАН ОЛМАЙМАН!”

20.10.2017, 15:25

Кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ўзбек киноси ва киноижодкорларга оид танқидий фикр-мулоҳазалари билан бўлишди. Жаҳонгир Аҳмедов ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида бугун кинода фаолияти юритаётган ижодкорларнинг аксарияти ўзини ўйлаб...
​РОССИЯЛИК КИНОИЖОДКОРЛАР ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ СЕРИАЛ СУРАТГА ОЛА БОШЛАДИ

13.10.2017, 09:41

Россиянинг НТВ телеканали янги “Юбилейный встречный” сериалини суратга олиш ишларини бошлади. Суратга олиш ишлари Ўзбекистондаги Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмагида амалга оширилиб, марказ ижодкорларгаактёрлар кастингини ташкил...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° пасмурно
Валюта курси
10500.81
USD 27.61
12682.88
EUR -113.28
142.66
RUB 1.37