my5
Sevimli

Табиий газ билан боғлиқ муаммоларга Тошкентда қурилаётган янги турар жой бинолар сабаб бўляптими?

ЖАМИЯТ 03.12.2020, 21:23
Табиий газ билан боғлиқ муаммоларга Тошкентда қурилаётган янги турар жой бинолар сабаб бўляптими?

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни “Вести.уз” интернет нашрида табиий газ билан боғлиқ муаммоларга Тошкентда қурилаётган янги турар жой бинолар сабаб бўлаётгани мазмунидаги мақола чиқди. Мақолада келтирилган изоҳлар бўйича “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали қуйидагиларни маълум қилади.

Тошкент шаҳрининг табиий газ истеъмолчиларига “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли “Тошкент магистрал газ қувурлари” бошқармаси тасарруфидаги 3 та “Жанубий Ғарбий”, “Шарқий-2” ва “Бектемир” газ тақсимлаш станциялари орқали Тошкент шаҳар истеъмолчиларига табиий газ етказиб берилмоқда.

Республикамиз ҳудудида, шу жумладан Тошкент шаҳрида ҳам ҳаво ҳарорати кескин пасайиши натижасида, табиий газга бўлган эҳтиёж янада ортган ва газ қувурларида босим камайишига сабаб бўлган. Ҳозирда "Hududgazta'minot" АЖ таркиби кесимида тезкор авария-таъмирлаш гуруҳлари томонидан жойларда юзага келувчи авария ёки техник носозликлар бартараф этилмоқда.  

Тошкент шаҳридаги янги қурилган турар-жой бинолари ҳамда объектларнинг қурилиши жойларда табиий газнинг бир меъёрда тўлиқ ёнмаслик ҳолатига боғлиқ эмас, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84