my5
Sevimli

Блогер Отабек Нуритдиновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди

ЖАМИЯТ 04.12.2020, 07:48
Блогер Отабек Нуритдиновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди

"Facebook" ижтимоий тармоғида Андижонлик блогер Отабек Нуритдинов томонидан унга нисбатан асоссиз жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида пост қолдирилган.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар қилишича, Андижон вилояти прокуратураси ташаббуси билан мазкур жиноят иши назорат тартибида ўрганилган.  

Аниқланишича, 2020 йил октябрь ойида Абдуфатто Нуритдинов "Facebook" ижтимоий тармоғида мавжуд бўлган “Отабек Нуритдинов” номли сахифасида фуқаро Г.Мирзаевани “Маънавий бузуқ аёл” ва шу каби сўзлар билан ҳақоратлаганлиги бўйича 20 ноябрь куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.  

Бироқ, жиноят иши қўзғатиш ҳақидаги қарорни қабул қилишда жиноят процессуал қонунчилиги талабларига тўлиқ риоя қилинмаганлиги аниқланган.

Шу сабабли, Жиноят-процессуал кодексининг 23-моддаси (Айбсизлик презумпцияси) 3-қисмига мувофиқ А.Нуритдиновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бекор қилинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° переменная облачность
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84