Қаршилик тадбиркор Фахриддин Ахмедов Шайхали шаҳарчасида Туркия технологияси асосида бир кунда 150 тонна буғдойни қайта ишлаб, ун қилиб чиқариш қувватига эга корхона фаолиятини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Корхонани янги йил арафасида ишга тушириш мўлжалланган бўлиб, натижада 80 нафар кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган.
Бундан ташқари тадбиркор 50 сотих ерда иссиқхона ташкил этиб, лимон ва бодринг етиштириш билан ҳам шуғулланмоқда.
Бугун Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев тадбиркор билан учрашиб, унинг муаммоларини ўрганди. Уларни ҳал этиш бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди.