my5
Sevimli

Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва "техпаспорт"ини олиб юрмаган ҳайдовчиларга жарима солиш бекор қилинмоқда

ДУНЁ 04.12.2020, 10:19
Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва "техпаспорт"ини олиб юрмаган ҳайдовчиларга жарима солиш бекор қилинмоқда

Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашинани бошқариш учун рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасини олиб юрмаганлар учун жаримани бекор қилиш бўйича қонуннинг қабул қилиниши тезлашди, деб ёзди Tengrinews.kz.

Таъкидланишича, норма машиналарни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳайдовчиларга тааллуқли эмас ва фақат амалдаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган қозоғистонликларга нисбатан қўлланилади.

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Марат Кожаевнинг таъкидлашича, ушбу қонун кучга киргандан кейин ҳайдовчилар шунчаки шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан юрса кифоя, унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бор ёки йўқлиги, машинанинг техник кўрикдан ўтган ёки ўтмаганлиги йўл патрул инспектори томонидан онлайн текширилади. 

«Биз барча маъмурий протоколларни ушбу шаклда тузамиз ва ҳуқуқбузарлар ҳақида барча маълумотларни Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базаларидан оламиз", - деди Кожаев Мажлиснинг ялпи йиғилишида.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° туман
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84