АсосийIqtisodiyot

4 декабрь – Халқаро банклар куни

'4 декабрь – Халқаро банклар куни'ning rasmi

Бугун 4-декабрь – Халқаро банклар куни. 

2019 йил 9 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, банкларнинг жаҳон иқтисодий барқарорлиги, мамлакатларнинг молиявий ҳолати, инсоният турмуш тарзини яхшилашдаги аҳамиятини ҳисобга олиб, ҳар йилнинг 4 декабрь кунини Халқаро банклар куни сифатида нишонлаш белгиланган.

2015 йил 27 сентябрь куни БМТнинг Аддис-Абеба (Эфиопия)да ўтказилган ривожланишни молиялаштириш бўйича Учинчи халқаро конференциянинг Ҳаракатлар дастурида ҳам глобал муаммоларни ҳал қилишда молиявий ташкилотлар, банк муассасаларининг ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.  

Халқаро банклар кунини унга аъзо давлатлар, халқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда, миллий манфаатлардан келиб чиқиб, банкларнинг барқарор ривожланишни таъминлашдаги аҳамиятини эътиборга олган ҳолда муносиб нишонлаш тавсия этилган.

    Бошқа янгиликлар