my5
Sevimli

Туркияда дам олиш кунлари учун комендантлик соатлари жорий этилди

ДУНЁ 05.12.2020, 11:01
Туркияда дам олиш кунлари учун комендантлик соатлари жорий этилди

Туркия президенти кабинети йиғилишидан кейин Ражаб Тоййиб Эрдўған коронавирусга қарши янги чораларни баён қилди. Бу ҳақда Son dakika haberi нашри маълум қилмоқда

Туркия ички ишлар вазирлиги эса дам олиш кунларидаги кўчага чиқишга чекловлар борасидаги янгиликларни маълум қилди. Чекловлар Туркия вақти билан жума куни 21:00дан кучга кирди.

Авваллари соат 21:00дан соат 05:00гача кўчага чиқиш тақиқланган бўлса, янги тартибга кўра дам олиш кунлари кўчага чиқиш буткул ман этилди. Янги қарорда 65 ёшдан юқори ва 18дан ёшроқ аҳоли куннинг муайян соатлари (10:00-16:00 оралиғида) жамоат транспортидан фойдаланиши ман қилинди.

4 декабр соат 21:00дан 7 декабр душанба кунигача аҳолининг барча қатламига кўчага чиқиш тақиқланди ва бу тартиб келаси дам олиш кунлари ҳам амалда бўлиши таъкидланди.

Ички ишлар вазирлигининг қарорига кўра, шахсий автотранспорт воситасида шаҳарлараро сафарларга фақат зарур ҳоллардагина рухсат берилади.

Зарур ҳолларга, жумладан, қуйидагилар киради:

  • Даволанаётган шифохонасидан чиқиб, доимий яшаш жойига қайтаётганлар;
  • Аввалдан доктор қабулига ёзилган ёхуд доктор назоратида бўлганлар;
  • Турмуш ўртоғи, ака-ука, опа-сингил ёки биринчи даражали қариндошининг жанозасида қатнашиш ёхуд маййитни ташиш учун кўмак бераётганлар (кўпи билан 4 нафар киши);
  • Бўлиб турган шаҳрида келганига 5 кун бўлиб, қолишга жойи бўлмай, яшаш жойига қайтиш истагида бўлганлар;
  • Ҳарбий хизматни якунлаб, доимий яшаш жойига қайтаётганлар;
  • Қамоқдан чиққанлар ва ҳоказо.

Юқоридагилардан бошқа сабаблар билан шаҳарлараро сафар қилишни истовчиларга жамоат транспортидан фойдаланишга изн берилади.

Шанба ва якшанба кунлари фақат нон ёпиш фаолияти билан шуғулланувчи муассасаларнинг ишлашига рухсат берилади.

Супермаркет, дўкон, қассобхоналар 10:00-17:00 оралиғида ишлашга рухсат берилади.

Чекловлар Туркия парламенти аъзолари, жамоат тартибини сақловчи орган ходимлари, қўриқлаш хизматлари ходимлари, аэропорт, порт, станция ходимлари, диний хизматчилари ва бошқаларга тегишли эмас.

Туркия ҳукумати, шунингдек, фуқароларни катта оилавий йиғинлар, байрамлар ўтказишдан тийилишга чақирди.

Шу тариқа, Туркия сўнгги кунларда янада авж олган коронавирус пандемияси оқибатларини мўътадиллаштиришга уринмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° дымка
Валюта курси
10473.20
USD 23.76
12796.16
EUR 34.26
141.29
RUB 0.84