АсосийJamiyat

Ургутдаги носоз йўлдаги ЙТҲ оқибатида 16 ёшли қиз ҳалок бўлди

'Ургутдаги носоз йўлдаги ЙТҲ оқибатида 16 ёшли қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

3 декабрь куни Ургут тумани “Аълохотин” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-50 автомобиль йўлининг 20 км.да Ургут тумани Алгар маҳалласида яшовчи 28 ёшли фуқаро бошқарувида бўлган “Ласетти” автомобили билан йўлни кесиб ўтаётган “Аълохотин” маҳалласида яшаган 16 ёшли қизни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Натижада пиёда Ургут тумани марказий шифохонасида вафот этган. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ ёзмоқда. 

Вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи полковник Ф.Шайзоков ЙТҲ содир бўлган маҳалла ҳамда вафот этган қиз ўқиган мактабга бориб, қишлоқ аҳли, ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашди.

    Бошқа янгиликлар