АсосийJamiyat

Энди академик лицейларга кириш учун ҳам тест синовлари бўлади

'Энди академик лицейларга кириш учун ҳам тест синовлари бўлади'ning rasmi

“Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.  

Қарорга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб академик лицейларга иқтидорли ёшларни саралаб олишда Давлат тест маркази томонидан танланган йўналишга мос 2 та фан бўйича ҳамда интеллектуал қобилият даражаси (IQ)ни аниқлаб берувчи тест синовлари ўтказилади.

Академик лицейларга ҳужжат топширувчиларни рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Шунингдек, академик лциейларда умумтаълим фанлар соати ҳисобига чуқурлаштирилган фанлар соати оширилади ҳамда уларнинг  улуши камида 50 фоизга етказилади.

    Бошқа янгиликлар