АсосийDunyo

Буюк Британияда 8 декабрдан COVID-19’га қарши эмлаш бошланади

'Буюк Британияда 8 декабрдан COVID-19’га қарши эмлаш бошланади'ning rasmi

Буюк Британияда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланади. Миллий соғлиқни сақлаш хизмати эмлашни 8 декабрдан бошлашни режалаштирмоқда, деб «Korrespondent.net»га таяниб "Дарё.уз".

Эмлаш биринчи навбатда қариялар уйида яшовчилар ва унинг ходимларида, шунингдек, хавф остида бўлган 80 ёшдан ошган одамларда амалга оширилади.

Миллий соғлиқни сақлаш хизмати ижрочи директори Крис Ҳопсоннинг сўзларига кўра, COVID-19 вакцинаси 50 та касалхонага етказилади.

«Вакциналар тўғрисида узоқ кутилган янгиликлар 2021 йилга оптимизм билан қарашимиз мумкинлигини англатади», — дея таъкидлади шифокорлар. Уларнинг қўшимча қилишича, ҳеч ким тўлиқ эмлашдан кейин ҳам вирус «йўқ бўлиб кетишини» кутмайди.

    Бошқа янгиликлар