Фуқароларнинг бераётган маълумотларига кўра, Тошкент вилоятининг бир қатор туманларида давлат рақами йўқ ёки яширинган қора рангдаги автомобиллар "ўз огородида ўтлаб юрган"дек бемалол ҳаракатланиб юришганмиш. Бу ҳақда Расул кушербаев ўз телеграм каналида ёзди.
Қизиғи уларнинг айримларини ЙҲХБга тегишли кўринишдаги автомобиллар ўзлари олиб юришибди экан.
Кўча безориси ёки "мафия" каби қонунларни месимай, жаримадан қочиб ҳаракатланиб юрган бундай қонунбузарларни зудлик билан аниқлаб, чора кўришларини талаб қиламиз. Зеро, Ўзбекистон- қонунлари барчага баробар ва қонун устувор мамлакат. Шундай эмасми ҳурматли ИИВ масъуллари?






