Ижтимоий тармоқларда Бухорода газ йўқлигидан норози аҳоли машина йўлини тўсиб қўйиб, катта кўчаларга чиқиб кетаётганлиги ҳақидаги видео тарқалди.
Видеода аҳолининг транспортлар йўлига чиқиб, уларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилаётгани ва газ йўқлигини айтаётгани тасвирланган.
Айни пайтда мазкур ҳолат назоратга олинди ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда дея маълум қилди Бухоро ҳокимлиги.
Ҳолат вилоят ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари ва соҳа мутасаддилари томонидан ўрганилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича батафсил ахборот берилади, - дейилади расмий муносабатда






