my5
Sevimli

Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари ўринбосарлари учрашди

СИЁСАТ 09.12.2020, 22:22
Теглар: Ўзбекистон, Қирғизистон, Фарғона
Фарғонада Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари ўринбосарлари учрашди

Жорий йилнинг 8 декабрь куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаковнинг Қирғизистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчи А.Новиков билан учрашуви бўлиб ўтди.

Маълум бўлишича, учрашув давомида жорий кўп қиррали шериклик масалалари, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро алоқаларни кенгайтириш бўйича истиқболли чоралар муҳокама қилинган.

Савдо соҳасида ижобий тенденциялар қайд этилган бўлиб, сўнгги уч йил ичида ўзбек-қирғиз товар айланмаси ҳажми 5 баробардан зиёд ўсган ва пандемия шароитида ҳам ижобий динамикани сақлаб қолган. Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро боғлиқлик даражаси ва иқтисодиётларининг салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, томонлар ўзаро савдо ҳажмини яқин келажакда 1 млрд доллар даражасигача етказиш мақсадида уни кўпайтириш бўйича қўшма чораларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирганлар.

Шу нуқтаи назардан, чегараолди савдо зоналарини, шунингдек, чегараолди вилоятларда улгуржи тарқатиш ва агрологистик марказларни яратиш истиқболлари қайд этилган, бу ўзбек ва қирғиз маҳсулотларини истиқболли бозорларга етказиб беришни ошириш ва товар айланмаси таркибини диверсификация қилишга имкон беради.

Томонлар, шунингдек, саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдириб, хусусан, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги техникаси, тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишда юқори салоҳият қайд этилган.

Шу муносабат билан келишилган лойиҳаларни ва савдо, транспорт ва ўзаро инвестициялар соҳасида мавжуд тўсиқларни бартараф этиш бўйича аниқ амалий чораларни ўз ичига олган Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги саноат кооперацияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича Амалий чоралар режасини ("Йўл харитаси") икки томонлама ишлаб чиқишни тезлаштириш тўғрисида келишувга эришилган.

Шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида саноат кооперациясининг янги йўналишларини ишлаб чиқиш ва савдо ҳамкорлигини ривожлантириш учун тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш бўйича қўшма чораларни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилган. Ҳукумат раҳбарлари даражасида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг 9-чи йиғилиши доирасида Ишбилармонлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш - ушбу чоралар қаторидадир.

Транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди - томонлар "ХХР-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўл йўлагидан фойдаланиш масаласида яқин ҳамкорликни давом эттирадилар.

Шунингдек, томонлар Марказий Осиё давлатлари орқали Хитойдан Европага мультимодал юк ташиш тизимида "Андижон-Ўш-Иркештам-Қашғар" автомобиль йўналишидан самарали фойдаланишни таъминлаш зарурлигини таъкидлаганлар.

Шу билан бирга, томонлар келишилган автобус йўналишлари бўйича икки мамлакат ўртасида халқаро йўловчи ташишни қайта бошлашни тезлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришган.

Ҳудудий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича амалий чораларга алоҳида эътибор қаратилди - ҳудудий қўламда юзага келаётган масалаларга тезкор муносабат билдириш ва уларни ҳал қилишда ўзаро ёрдам кўрсатиш учун икки мамлакатнинг чегараолди вилоятлари раҳбарлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш механизмини яратиш долзарблиги қайд этилган.

Ушбу ва бошқа масалалар учрашувдан кейин ўтказилган Ўзбекистон Республикаси чегараолди вилоятлари раҳбарлари ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгашининг учинчи йиғилишида батафсил муҳокама қилинди, унда делегациялар раҳбарларидан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, Қирғизистон Республикасининг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятларидаги Ҳукуматнинг ваколатли вакиллари, шунингдек, ҳар икки давлат вазирликлари ва идоралари раҳбарлари иштирок этганлар.

Йиғилиш доирасида минтақавий кун тартибини ҳисобга олган ҳолда кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш жиҳатлари батафсил ва ҳар томонлама кўриб чиқилди, шунингдек, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда устувор вазифалар белгилаб олинган. Минтақалараро фаол ҳамкорлик қилиш асосида инвестиция, савдо, тадбиркорлик ва маданий-гуманитар шериклик соҳаларида чегара олди ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар билдирилган. Ўзаро манфаатлар кесишмасининг кенг доирасини ва иқтисодий кооперациянинг янги шаклларини ўрнатиш бўйича истиқболли ғоялар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, устувор тармоқларда саноат кооперацияси ва қўшилган қиймат занжирларини ривожлантириш масалаларини кўзда тутган савдо-иқтисодий ҳамкорликни минтақавий даражада кенгайтириш бўйича икки мамлакатнинг чегараолди вилоятлари маъмуриятлари томонидан алоҳида "Йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилган.

Йиғилиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон Республикаси Ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгашининг учинчи йиғилишининг Баённомаси имзоланган.

Шунингдек, ташриф доирасида Қирғизистон делегацияси бир қатор ишлаб чиқариш объектлари, жумладан, "Эко-Керама" маиший сантехника ва қурилиш керамика ишлаб чиқариш заводи, "Narin Teks" тўқимачилик корхонаси ҳамда вино ва алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича "Frans Uzbekistan" ҚК фаолияти билан танишган.

Шарҳлар

Фарғонада бозор ижара тўловларидан норози аёлларнинг намойиши ортидан нархлар оширилмайдиган бўлди

14.04.2021, 16:51

Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳри ҳудудидаги Янги бозорда, бозор шартнома нархларидан норози аёллар йўлни тўсгани билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев...
Фарғонада кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлди (фото)

12.04.2021, 16:19

Фарғона вилояти Қувасой шахрида 11 апрель, якшанба куни кўп қаватли бинонинг 4-қаватида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.Маълум...
Фарғонада «Lacetti» белгиланмаган жойдан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборди(видео)

10.04.2021, 19:07

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 9 апрель куни «Lacetti» белгиланмаган жойдан ўтаётган велосипедчини босиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.Маълум...
Ўзбекистонда банк карталарининг чиқарилиш ва муомалада бўлиши бўйича янги тартиб жорий этилди

10.04.2021, 11:58

Марказий банк бошқаруви томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ, республика ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10507.46
USD 10.47
12586.89
EUR 35.64
136.97
RUB -1.62