my5
Sevimli

"Менинг қўшиқларимни ўчириб ташланг, илтимос!" Жаҳонгир Отажонов санъатни тарк этди (видео)

МАДАНИЯТ 10.12.2020, 09:55
"Менинг қўшиқларимни ўчириб ташланг, илтимос!" Жаҳонгир Отажонов санъатни тарк этди (видео)

Хонанда Жаҳонгир Отажонов ижтимоий тармоқ орқали видеочиқиш қилиб санъатни тарк этганини маълум қилди.

Отажонов ўз мурожаатида, айни дақиқаларда икки йилдан буён ўзини қийнаб келаётган масалада сўнгги қарорни қабул қилгани ва бундан буён қўшиқ айтмаслигини билдирган. Унинг айтишича, Аллоҳ йўлида санъатдан воз кечди, энди у умуман қўшиқ айтмайди ва ҳаттоки, 1 январга қадар тўй ва бошқа маросимлар учун олиб қўйган "заказ"ларини бекор қилиб, "закалат"ларни ўз эгаларига қайтармоқчи.

Шунингдек, хонанда ўз мухлисларидан унинг шу пайтга қадар айтган барча қўшиқларини ўзларида мавжуд бўлган ва сақланган жойларидан ўчириб ташлашларини ҳамда бундан кейин эшитмасликларини илтимос қилиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал "Уммон" гуруҳи аъзоси Шохрух ҳам санъатни тарк этганини эълон қилган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10507.46
USD 10.47
12586.89
EUR 35.64
136.97
RUB -1.62