АсосийJinoyat

Яккабоғда даҳшатли қотиллик: эркак қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки фарзандини чавақлаб ташлади

'Яккабоғда даҳшатли қотиллик: эркак қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки фарзандини чавақлаб ташлади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманида мудҳиш қотиллик содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда келтирилишича, эр-хотин жанжали оқибатида эркак қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар фарзандини чавақлаб ташлаган.

Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизмати содир этилган мудҳиш жиноят иши юзасидан расмий маълумот берди. 

Мазкур ҳолат юзасидан 10.12.2020 йилда Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а, б, в, ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят содир этишда гумонланаётган шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда. 

    Бошқа янгиликлар