2020-йил 9-декабрь куни соат 17:00 ларда Хўжайли тумани ИИБга келиб тушган маълумотга кўра, “Сомонкўл” маҳалласида истиқомат қилган аёл Г.Ю. ҳамда унинг турмуш ўртоғи А.Р. ва уларнинг фарзандлари Х.Э.(2009 й.т.), Х.А.(2013 й.т.) ҳамда уйга меҳмонга келган фуқаролар К.А., Х.А.лар уйда ўрнатилган иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар беряпти.
Ҳозирда ҳолат бўйича Хўжайли тумани прокуратураси терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда.






