«International Job Оrganization» ХБА мутасаддиларининг жиноят иши бўйича суд жараёни Урганчда давом эттирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди иш юритувидаги «International Job Оrganization» хусусий бандлик агентлиги" МЧЖ мансабдор шахслари Ш. Абдураҳмонов ва бошқаларга нисбатан жиноят иши ҳудудларда давом эттирилади.
Ушбу жиноят ишининг мазмунан кўрилиши жорий йил 11 декабр кунлари соат 11.00 да жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди биносида бўлиб ўтади, дейилади хабарда.






