АсосийJamiyat

Бухоро шаҳар прокурорининг Президентга йўллаган видеомурожаати юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди

'Бухоро шаҳар прокурорининг Президентга йўллаган видеомурожаати юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозиловнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга йўллаган видеомурожаати тарқалди. Мурожаатда прокурор ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётгани, Бош прокурор бошчилигида тизимда бўлаётган ноқонуний ишлар ҳақида гапирган.

Мазкур видеомурожаат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий баёнот берди

Бош прокуратура томонидан Бухоро шаҳридаги тадбиркорнинг Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақидаги аризаси текширилмоқда.

Муаллиф аризасида шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг тазйиқи билан Бухоро шаҳрида қурган йирик савдо мажмуасидан 1 метр квадратининг ҳақиқий нархи 20 млн. сўм бўлган савдо дўконини унга 5 млн. сўмдан сотганлигини, орадан бир йил ўтиб, яъни 2020 йил октябрь ойида шу нархдан яна битта дўконни сотишини талаб қилганлигини, рад жавобини берганлиги учун Ж.Фозилов уни терговга чақириб, жавобгар қилиш билан қўрқитаётганлигини билдирган.

Ушбу ҳолат бўйича Ж.Фозиловга нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, текширувнинг холисона ва адолатли ўтказилишини таъминлаш, иш ҳолатларига тўлиқ ойдинлик киритиш, ҳар қандай аралашув ва таъсирларнинг олдини олиш мақсадида у 2020 йил 2 декабрь куни хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча озод қилинган.

Текшириш давомида аризада келтирилган барча важлар, шу жумладан Ж.Фозиловнинг 2020 йил 11 декабрь куни ижтимоий тармоқлардаги баёнотида билдирган ҳолатларга тўлиқ ва ҳаққоний баҳо берилади, дейилган баёнотда.

    Бошқа янгиликлар