АсосийJamiyat

Tashkent city'даги катта ёнғин юзасидан расмий маълумот берилди

'Tashkent city'даги катта ёнғин юзасидан расмий маълумот берилди'ning rasmi

Бугун, 12 декабрь куни соат 14:53 да "Tashkent city"да қурилаётган уйлардан бирининг ертўласида ёнғин содир бўлди, дея расмий маълумот тақдим этди ФВВ Матбуот хизмати. 

"Қурилаётган бино пойдеворида сақланган қурилиш материаллари ёниб кетди. 2 дақиқадан сўнг ёнғин содир бўлган жойга Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғинга қарши ва қутқарув гуруҳлари етиб келишди. Ёнғинни ўчириш учун қутқарувчиларга 15 дақиқа вақт кетди. Умумий ёниш майдони тахминан 60 квадрат метрни ташкил этди. Ҳодиса қурбонларсиз ўтди. Вазият юзасидан қўшимча тўлиқ ахборот берилaди.", дейилган дастлабки хабарда. 

    Бошқа янгиликлар