Сўнгги кунларда нафақат Ўзбекистондаги, балки хорижий ОАВ ларда Россия Федерацияси томонидан Ўзбекистоннинг Фарғона, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларига экспорт учун таъқиқ қўйилгани ва бунга “Помидор жигарранг бужмайиш вируси касаллиги” сабаб бўлгани муҳокамалар марказида бўлиб, мазкур таъқиқлар хусусида турли хил фикрлар билдирилган эди.
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси мазкур вирус юзасидан ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагиларни баёнот берди:
Экспертларни тақдимотларига кўра, Tomato brown rugose fruit virus-“Помидор жигарранг бужмайиш вируси касаллиги” вируси янги ва жуда кам ўрганилган вирус бўлиб, фақатгина 2020 йил сентябрь ойида Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси А2 рўйҳатига кўшилган. Қайд этиш керакки, ушбу касаллик уруғлар, вирус теккан асбоблар, кийимлар, механик воситалар орқали тарқалиши ва экинларнинг чангланиши вақтида ҳам тарқалиши мумкин. Жигарранг вирус касаллигига чидамли помидор навлари шу кунгача ишлаб чиқилмаган.
Помидор жигарранг бужмайиш вируси касаллиги” билан боғлиқ хабар эълон қилинганидан сўнг, “Ўздавкарантин” инспекцияси ходимлари томонидан тезкорлик билан “Долзарб 15 кунлик” чора-тадбирлар тезкор режаси ишлаб чиқилди.
Россельхознадзор вакиллари билан музокаралар ўтказилиб, уларнинг тажрибавий тавсияларини инобатга олиб, помидор ва булғор қалампири маҳсулоти ҳамда унинг экспортига жиддий зарар етказувчи ушбу касалликнинг аломатлари, тарқалиш йўллари ва қарши кураш механизми аниқ белгилаб берилди.
“Ўздавкарантин” инспекцияси томонидан Махсус ишчи гуруҳи тузилиб, Фарғона вилоятига фитосанитар ҳолатни батафсил ўрганиш ва аниқлик киритиш мақсадида сафарбар этилди. Шунингдек, республиканинг барча туман ва шаҳарлари ҳамда чегара масканларида фаолият юритаётган инспекторларга мунтазам равишда махсус йўриқнома ва топшириқлар берилди.
Ҳозирги кунда, республика ҳудудига помидор ва калампир маҳсулотларининг уруғлари олиб кирилиши тўлиқ чекланган бўлиб, “Ўздавкарантин” инспекцияси томонидан мазкур уруғликларни экспорт қилувчи давлатлар билан музокаралар олиб бормоқда.
Республиканинг барча ҳудудида етиштириладиган помидор маҳсулотидан намуналар олиниб, Марказий карантин лабораториясида ўрганилмоқда. Айни кунларда лаборатория ходимлари учун фитосанитария диагностикаси устида тренинг олиб бораётган ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида халқаро эксперт др. Амир Малик Хумаюн мавзу юзасидан қуйидагича фикр билдирди:
“Биз лаборатория ходимлари билан мана 10 кундан буён, ўсимликларга жиддий зиён етказиши мумкин бўлган зарарли организмлар диагностикаси устида ўқув-тренинг ҳамда амалий ўрганишларни олиб бормоқдамиз. Шу йилнинг бошидан буён дунёнинг бир қатор давлатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосили ва экспортига янги турдаги Tomato brown rugose fruit virus-“Помидор жигарранг бужмайиш вируси касаллиги” айниқса, Осиё ва Европа мамлакатлари орасида жиддий хавотирларга сабаб бўлди.
Фарғона вилоятида мавжуд иссиқхоналарнинг 99,11 гектар майдонини помидор экинлари ташкил этиб, уларнинг барчаси саноат иссиқхоналари ҳисобланади. Шундан 36,46 гектарни ташкил этган 18 та иссиқхоналарда помидор етиштирилиши давом этмоқда. Республика бўйлаб ўтказилган махсус фитосанитар дала назорати чоғида барча иссиқхона раҳбар ва ходимларига касаллик ва зараркунандалар ҳамда помидорнинг жигарранг бужмайиш вирус касаллиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.
“Нуримов Мусо ота” МЧЖ га қарашли иссиқхонада бир неча йиллардан буён помидор етиштириш ва уни хорижга экспорт қилиш билан шуғулланувчи тадбиркор Мирвосих Мирҳосиловнинг сўзларига қараганда, бундай турдаги вирус ҳали унинг ҳосилига зиён етказмаган.
Амалга оширилган чора-тадбирлар давомида тадбиркор маҳсулотда ҳали мазкур вируснинг ҳеч қандай ташқи аломатларини кўрмаганини, ҳосил ҳажмини ошириб, ҳар йилгиданда кўпроқ маҳсулотни хорижга экспорт қилиш ниятида эканлигини билдирмоқда.
“Долзарб 15 кунлик” кунлик доирасида Республиканинг Қашқадарё, Навоий, Фарғона ҳамда бошқа ҳудудларида помидор ва қалампир экилган ҳар бир иссиқхонанинг жойлашган ўрни, майдони, тури ва фитосанитар тозалиги тўғрисидаги маълумотномаси, яъни паспорти Инспекция ходимлари томонидан шаклантирилди ва давомли қатъий фитосанитар назорат ўрнатилди.
Ўрганиш ва таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунга қадар Республика ҳудудида мазкур вирус аниқланмаган.
Таъкидлаш жоизки, Россельхознадзор томонидан кўйилган вақтинчалик таъқиқлар асосланмаган хавотирлар ва турли хил салбий фикрлар ОАВларда кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда.
Бугунги кунда “Ўздавкарантин” ва Россельхознадзор карантин хизматлари ўртасида муносабатларида кен қамровли хамкорлик барча йўналишлари бўйича фаол ўзаро ривожланиб келмоқда, бунга мисол жорий йилдаги коронавирус пандемиясига карамай, “Ўздавкарантин” мурожаатига кўра Россельхознадзор кўшимча равишда 3 омборни вақтинчалик сақлаш омборлар рўйҳатига кўшди ҳамда икки давлатнинг фитосанитария соҳасидаги ахборот тизимлари муваффақиятли интеграциялаштирилди.
Шу билан бир қаторда, ҳозирги кунда, республиканинг вирусдан холи эканлигини тасдиқлаш мақсадида ҳар бир ҳудуд кесимида етиштирувчилар, яъни иссиқхоналар рўйхати шакллантирилиб, масала юзасидан ўтказилаетган музокаралар доирасида Россельхознадзорга тақдим этиб келиниб, кўйилган вақтинчалик чекловларни бекор қилиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Капр кўнғизи республика ҳудудида олдини олиш йўналишида жорий йилнинг 4 декабридан бошлаб республика бўйлаб фитосанитар назорат кўчайтирилиб ва мавжуд бўлган барча омборларни, шу жумладан кўритилган маҳсулотлар сақланадиган корхона объектларидаги омборларни қайта текшириш ва зарарсизлантириш чоралари кўрилмоқда.
Республикамиз иқтисодиётига катта зиён келтирувчи зарарли организмлар кириб келиши ҳамда тарқалишига қарши фитосанитар кураш чоралари узлуксиз давом этмоқда.
Тадбиркор, фермер ҳамда деҳқонлар, маҳсулот етиштирилувчи дала, боғ, иссиқхона, қадоқлаш цехларида турли хилдаги касаллик аломатларини кўрганларида, “Ўздавкарантин” инспекциясининг ишонч рақами (71 202 10 00)га мурожаат этишлари сўралади!






