my5
Sevimli

Aлишер Усмоновнинг жияни иккинчи марта турмушга чиқди

ШОУ-БИЗНЕС 14.12.2020, 20:53
Aлишер Усмоновнинг жияни иккинчи марта турмушга чиқди

Ганя Усмонова 14 декабрь куни турмушга чиқди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram'даги саҳифасида эълон қилди.

Бугун тонгда Ганя Instagram'ида «Saadi London» брендининг оқ либоси тасвирланган постини жойлаштирди.

Кейинчалик, блогер бир йигит билан тушган фотосуратини бўлишган: расмда Усмонова оқ либосда, бўлажак эри эса зар иплар билан нақшланган чопон кийган.

Ганянинг визажисти Aнастасия ҳам ижтимоий тармоқда карнай-сурнай садолари остидаги келин кузатув маросими тасвирланган видеони жойлаштирди.

Усмонованинг турмуш ўртоғи ҳақида маълумотлар йўқ. TBLD.uz сайтининг эксклюзив интервюсида маълум бўлдики, Ганя ва турмуш ўртоғи аввалдан таниш бўлган.

Юрагимни банд этган инсон билан оила қуряпман. Ҳозир жуда мамнун ва бахтлиман. Менинг севикли ёрим бор ва биз энг зўр жуфтликмиз, деб ишонаман,- деди Ганя TBLD'га берган интервюсида.

Илгари Ганя Усмонова теннисчи Важа Узоқовга турмушга чиққан эди. Тўй 2017 йилда бўлиб ўтган, аммо эр-хотин кўп ўтмай ажрашган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° ясно
Валюта курси
10473.07
USD -6.17
12426.30
EUR -28.28
135.81
RUB 0.76