АсосийJamiyat

Навоийда 13 ёшли қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди

'Навоийда 13 ёшли қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

Навоий вилояти, Навбаҳор туманида ис гази бўйича яна бир кўнгилсиз ҳолат содир бўлди. Бу 13 декабрь куни тунда туманнинг “Учтут” маҳалласидаги хонадонларнинг бирида юз берган. human.uz хабарни вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси тасдиқлаганини айтмоқда.

Маълум бўлишича, опа-сингиллар уйни иситиш мақсадида хонага челакда қизиган чўғ киритиб қўйиб, ўзлари ухлаб қолишган. Очиқ ҳолда чала ёнган оловдан ис гази ажралиб чиққан. Оқибатда, 2007 йилда туғилган Н.К. воқеа жойида ҳалок бўлган. С.К. эса шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

    Бошқа янгиликлар