АсосийDunyo

Британияда Коронавируснинг янги тури тарқалди

'Британияда Коронавируснинг янги тури тарқалди'ning rasmi

Буюк Британияда пайдо бўлган коронавируснинг янги тури унинг бошқа турларига қараганда юқумлироқ ҳисобланади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) коронавирус бўйича махсус вакили Дэвид Наварро берган маълумотга кўра Sky news хабар қилмоқда

Наварро ушбу турдаги вирус хавфли эмаслигини таъкидлаган. 

"Маълумотлар шуни кўрсатадики, коронавируснинг ушбу тури Буюк Британияда вирусга қарши курашнинг устувор йўналишларини тубдан ўзгартирмайди", деган Наварро. 

Шунга қарамай, ЖССТ махсус вакили одамларни пандемия билан боғлиқ вазиятда ҳушёр бўлишга чақирган.

    Бошқа янгиликлар