Ҳукуматнинг 09.04.2019 даги 292-сон қарори билан “Йўл ҳаракати қоидалари”га куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шартлигига оид қоида киритилгани ёдингизда бўлса керак (138-банд).
Кейинроқ, жамоатчиликнинг эътирозларидан сўнг, Ҳукумат қарори билан мазкур қоиданинг амал қилиши 2021 йил 1 январга қадар кечиктирилган эди.
Шундай қилиб, 1 январдан бошлаб, куннинг ёруғ вақтида ҳам яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланмаган ҳайдовчилар МЖтКнинг 128-моддаси тартибида маъмурий жавобгарликка тортилади. Буни блогер Хушнудбек эслатиб қўйди.
Биринчи марта содир этилганда 111 500 сўм, бир йил ичида такрор содир этилса 223 минг сўм ва 3-марта содир этилса 669 минг сўм жарима солинади.
Агар 1 йил ичида 3 мартадан кўп содир этилса 892 минг сўм жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ой муддатга маҳрум этишга сабаб бўлиши мумкин.






