АсосийSiyosat

Электр энергияси энг танқис ҳудудлар маълум қилинди

'Электр энергияси энг танқис ҳудудлар маълум қилинди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида қиш мавсумига тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Таъкидланганишича, электр энергияси бўйича энг кўп танқислик Самарқандда суткасига – 1,6 миллион киловатт-соат, Андижон, Фарғона ва Қашқадарёда – 1,5 миллион киловатт-соатдан, Наманганда – 1,3 миллион киловатт-соатни ташкил этган. Бу ҳақда uza.uz ёзди.

Энг кўп узилишлар Сурхондарёда – 7 соатгача, Қашқадарёда – 6 соатгача, Фарғона ва Андижонда – 5 соатгача, Самарқандда – 3 соатгача, Бухорода – 2 соатгача кузатилган. Ушбу узилишларга асосан иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг электр энергиясига талаби кундан-кунга ошиб бориши, шунингдек, тақсимловчи тармоқларнинг 60 фоизи эскиргани сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Охирги 3  йилда электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича мустақиллик йилларида амалга оширилмаган ишлар бажарилди. Тўрақўрғон ва Тахиатошда – 2 тадан, Навоий ва Тошкент иссиқлик станцияларида – 1 тадан янги энергоблоклар ишга туширилди. Ушбу ИЭСларнинг умумий қуввати 2  минг 280  мегаваттни ташкил этади.

 

    Бошқа янгиликлар