my5
Sevimli

Академия курсанти ўнг қўл билан олтин, чап қўл билан бронза медалларини қўлга киритиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

СПОРТ 17.12.2020, 08:17
Академия курсанти ўнг қўл билан олтин, чап қўл билан бронза медалларини қўлга киритиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 24 январдаги  «Ўзбекистон Республикасида Жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5924-сон ҳамда 2020 йилнинг 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 6099-сон фармонларини ижросини таъминлаш, шунингдек, 2020 йил 09 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия васпорт вазирининг «Спортнинг армрестлинг тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубогини ўтказиш тўғрисида»ги 1542-сонли буйруғига асосан ҳамда мазкур йўналишдаги ишларни тизимли олиб бориш ва ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида, жорий йилнинг 11-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида спортнинг «Армрестлинг» тури бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Мусобақада Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан  200 дан ортиқ спортчилар ўзаро куч синашишди.

Қизғин ва муросасиз кечган мусобақада, ФВВ Академияси 4-босқич курсанти Ҳурматилло Мадазимов 75 кг вазн тоифасида иштирок этиб, ўнг қўл билан битта олтин ва чап қўл билан эса битта бронза медалларини қўлга киритиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.

Мусобақа якунида совриндорлар, ташкилотчилар томонидан  диплом, медал ва қиматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

- Юртимизда ҳукуматимиз томонидан жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш ва унинг оммавийлигини ошириш, бунинг баробарида, аҳолининг турли қатламлари, хусусан, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилган – дейди Академиянинг «Ҳарбий ва жисмоний тарбия» кафедраси ўқитувчиси катта лейтенант Рустам Чориев - Ушбу ислоҳотларни ҳаётга тадбиқ қилинишида мураббийлар томонидан ташкилотчилик ва жонбозлик талаб этилади. Албатта биз ҳам ёшларимизга намуна бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Ушбу мусобақаларни уюштиришдан кўзланган мақсад ҳам ана шундадир.

Фарҳоджон ХОЖАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 

Академияси ўқитувчиси, капитан.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° ясно
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12