АсосийЖАМИЯТ

"Ўғилларимни туққанимдан афсусдаман". Сирдарёда она ўзи ва икки боласини сувга ташламоқчи (видео)

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида аёл ўзи ва икки нафар ўғил фарзандини сувга ташламоқчи б...

'"Ўғилларимни туққанимдан афсусдаман". Сирдарёда она ўзи ва икки боласини сувга ташламоқчи (видео)'ning rasmi

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида аёл ўзи ва икки нафар ўғил фарзандини сувга ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда воқеа устига бориб қолиб, болаларни қутқариб қолган Экология ходимлари томонидан тасвирга олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

Тасвирга олаётган киши болалардан уларнинг онаси нима қилмоқчи экани ҳақида сўраган. "Онам бизни ва ўзини сувга ташламоқчи бўлди"дея жавоб берган болаларнинг каттароғи. Аёлдан нега ундай қилаётгани ҳақида сўралганда эса "Яшашдан тўйиб кетдим, чарчадим ҳаммасидан, чарчадим шунча курашиб. Шу ўғилларимни туққанимдан афсусдаман..." дея асабий ҳолатда бир қанча гапларни гапирган. 

Болалардан каттароғи, 6 ёшлар чамасида, кичиги эса 3-4 ёшларда бўлиб, уларнинг исмлари Умиджон ва Муроджон экан. Катта фарзанднинг айтишича, она уларни бозорга бориб келамиз деб уйдан олиб чиққан ва катта оқимдаги сув устидаги кўприкнинг ўртасига олиб келиб, энди ташламоқчи бўлган. 

    Бошқа янгиликлар