АсосийЖАМИЯТ

Намаган тумани ҳокими пандемиядаги йўқотишлар ҳақида очиқ маълумот берди

Айни пайтда Наманган тумани ҳокимлигида туман ҳокими Садритдин Мўминов 2020 йил давомида б...

Айни пайтда Наманган тумани ҳокимлигида туман ҳокими Садритдин Мўминов 2020 йил давомида бажарилган ишлар ва келгуси йил учун устувор йўналишлар ва режалар юзасидан халққа ўз мурожаатномасини  ўқиб эшиттиряпти. Мурожаат чоғида пандемиянинг туман иқтисодиётига таъсири ва бундан қандай чиқилаётгани хақида хабар берди.

“827 НАФАР ФУҚАРОЛАРИМИЗ ВАҚТИНЧА ИШСИЗ ҚОЛДИ

Пандемия бошланишида Наманган туманидаги фаолият кўрсатаётган 460 та саноат корхоналарининг 90 таси фаолиятини вақтинча тўхтатди, шунингдек 18 таси эса 25%, 20 таси 50% қувватда ишлай бошлаганди. Бироқ пандемия даврида фаолияти тўхтатилган корхоналарда фаолият кўрсатиб келаётган фуқароларни бандлиги таъмунлангунга қадар бир мунча қийинчиликларни босиб ўтдик. Мисол учун 331 та хизмат кўрсатиш йўналишидаги корхоналар фаолиятини тўхтатилиши оқибатида буларда ишловчи 827 нафар фуқароларимиз вақтинча ишсиз қолди”, - дейди ҳоким.

ЕЧИМ...

Муаммоларга ечим сифатида Садритдин Мўминов сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан бирга “корхонабай” иш олиб борилиб, фаолиятини вақтинча тўхтатган 331 та хизмат кўрсатиш сохасидаги, 90 та саноат корхоналарини тўлиқ қувватда иш бошлари учун замин яратилганини айтади. Мисол учун пандемия даврида фаолиятини вақтинча тўхтатган 331 та хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб борувчи корхоналар босқичма-босқич фаолиятини тиклаш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда иш ташкил этиб бугунги кунда тўлиқ қувватда иш бошлашлари учун барча шароитлар яратилди. Бунинг натижасида жорий йил 10 ой якунига кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми ошишига эришилган.

БИРОҚ...

— Жорий йилнинг 10 ойи давомида ҳалқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш хажми 549.4 млрд сўмни ташкил этиб ўсиш суръати 98.6 фоизга, белгиланган прогноз бажарилмаган. Январ-октябр ойларида саноат корхоналаридан “Наманган вино” АЖда пандемия шароитида вино маҳсулотларига талаб камайганлиги сабабли ҳамда “Наманган тола текстл” МЧЖ томонидан чигит маҳсулотларини олиб келиш кескин пасайганлиги сабабли халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш хажми камайган эди. Йил якуни билан ўтган йилга нисбатан кўпайтириш бўйича барча зарурий чора-тадбирлар белгиланиб “корхонабай” иш ташкил этилиб, ўтган йилга нисбатан ортириб бажариш чоралари кўрилган. 

Сессия давом этмоқда. Бизни кузатиб боринг!

 

Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар