my5
Sevimli

Бектемир Мелиқўзиев бокс юлдузи, собиқ жаҳон чемпионига қарши рингга чиқади

СПОРТ 17.12.2020, 11:20
Бектемир Мелиқўзиев бокс юлдузи, собиқ жаҳон чемпионига қарши рингга чиқади

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Бектемир Мелиқўзиев (6-0, 5 КО) 30 январь куни собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёвга (34-4-1, 29 КО) қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда Gosport.uz  нашрига боксчига яқин манбалар хабар берди.

Манбаларга кўра, жанг Россия пойтахти Москва шаҳрида 70 минг томошабинни сиғдира оладиган «Лужники» футбол стадионида бўлиб ўтади.

Сергей Ковалёв сўнгги марта 2019 йилда Канело Альваресга қарши рингга кўтарилган ва 11 раундда нокаутга учраганди. Сўнгги марта у 2019 йилнинг августида жаҳон чемпионлик камарини ҳимоя қилган. У ярим оғир (-79,34 кг) вазн тоифасида 13 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Шуларнинг бештасида бир йўла учта камар WBA, IBF ва WBO чемпионлик камарларини қўлга киритган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° ясно
Валюта курси
10538.53
USD -15.81
12879.14
EUR 41.9
143.31
RUB -0.12