АсосийJamiyat

Андрей Кубатиннинг опаси суд қарори устидан апелляция берди. У маънавий зарар қопланишини талаб қилмоқда

'Андрей Кубатиннинг опаси суд қарори устидан апелляция берди. У маънавий зарар қопланишини талаб қилмоқда'ning rasmi

Коронавирусдан вафот этган шарқшунос олим Андрей Кубатиннинг опаси Клара Сахарованинг айтишича, суд талаб қилинган 560 миллион сўм ўрнига 462 минг сўм миқдоридаги моддий товон пули тўлаш тўғрисида қарор чиқарган. Шундан 446 минг сўм давлат божи тўлови учун, 16 минг сўм почта хизмати учун сақлаб қолинган.  

Клара Сахарова суд қарори устидан апелляция берди ва маънавий зарар қопланиши учун ҳужжатлар тайёрламоқда.

Кубатин реабилитация қилинмагунига қадар давлатга хиёнат қилишда айбланиб, 2,5 йил қамоқда ўтириб чиққан эди.  

Унинг опаси «Газета.uz»га жиноят иши тафсилотлари, қийноқлар ва Зангиота касалхонасидаги даволаниш ҳақида гапириб берди.

    Бошқа янгиликлар