АсосийJamiyat

Нукусда маошсиз қолган фуқаролар йўлни тўсиб қўйишди. Расмий изоҳ берди

'Нукусда маошсиз қолган фуқаролар йўлни тўсиб қўйишди. Расмий изоҳ берди'ning rasmi

Нукусда ойлиги берилмаган одамлар кўчани тўсиб қўйишди. Бу ҳақдаги ҳолат акс этган фото ва видеолар бугун ижтимоий тамроқларда тарқалди.

Хабарларга кўра, фуқаролар A.Досназаров ва М.Жуманазаров кўчалари кесишмасидаги йўлга чиқиб кетишган. Нукусда ободонлаштириш ишларига жалб қилинган ишчилар машиналар қатновини тўхтатиб қўйди, дейилади тарқлган хабарларда. 

Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Байрамбай Илясов  Kun.uzга изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ноябр ойи учун 884 нафар ишчига 591 млн сўмлик иш ҳақлари берилмаган. Вазир ўринбосари ойликлар тўлиқ тўлаб берилишини айтди.

    Бошқа янгиликлар