АсосийJamiyat

Янги йил тантаналари муносабати билан пойтахтдаги баъзи кўчалар бугундан ёпилади

'Янги йил тантаналари муносабати билан пойтахтдаги баъзи кўчалар бугундан ёпилади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кириб келаётган Янги йил тантаналари муносабати билан  Тошкент шаҳри марказида байрам тадбирлар  ўтказилиши режалаштирилганлиги ҳақида хабар берди. Шу муносабат билан жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 06:00 дан  2021 йил 15 январь соат 00:00 гача  қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:  

– Буюк Турон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;

– Зарафшон кўчасининг А.Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;

– Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчаси ва Амир Темур шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;

– Мустақиллик шоҳ кўчасининг Зарафшон кўчаси ва Амир Темур хиёбони оралиғидаги қисми.

    Бошқа янгиликлар