АсосийSport

Москвадаги самбо бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ИИБ ходими 2-ўринни эгаллади

'Москвадаги самбо бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ИИБ ходими 2-ўринни эгаллади'ning rasmi

Самарқандлик ИИБ ходими жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Айни кунларда Россиянинг Москва шаҳрида спортнинг самбо тури бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етмоқда.  

Мусобақаларда 82 килограмм вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ТВБСО ходими кичик сержант Рўзиев Фурқат фаҳрли 2-ўринни эгаллади.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси кичик сержант Ф.Рўзиевни ушбу ғалаба билан самимий муборакбод этади.

Эслатиб ўтамиз, Фурқат Рўзиев ноябрь ойида Сербияда катталар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам фаҳрли иккинчи ўринни қўлга киритган эди.

    Бошқа янгиликлар